FM радиоузатгич ҳақида
FM радиоузатгич билан сиз тегишли FM қабул қилувчисидан фойдаланиб
телефонингиздаги авторадио ёки уй стерео тизимидаги каби қўшиқларни
тинглашингиз мумкин.
Аҳамият беринг: Баъзи мамлакатларда FM узатувчисидан фойдаланишга
чеклашлар ўрнатилагн бўлиши мумкин. Қўшимча маълумот учун маҳаллий
ҳокимият идораларига мурожаат қилинг ва www.nokia.com/fmtransmitter
манзилига ўтинг.
FM радиоузатгичнинг ишлатиш масофаси 3 метрдан (10 фут) ошмайди.
Тўқинларни узатишга деворлар, бошқа электрон жиҳозлар ёки оммавий
Мусиқа ва аудио
29
радиостанциялар каби тўсиқлар ҳалақит бериши мумкин. FM радиузатгичи худди
шу частотада ишлаётган яқиндаги FM қабул қилувчиларга таъсир қилиши мумкин.
Таъсир қилишнинг олдини олиш учун, FM радиузатгични ишлатишдан олдин,
қабул қилувчи орқали доим бўш FM частоталарни қидириб кўринг.
Радиоузатгичнинг частоталар доираси 88,1 дан 107,9 МГц-гача бўлади.
FM радиоузатгичдан, минигарнитура ёки телевизор чиқиш сигналининг кабели
уланган бўлса, фойдаланиб бўлмайди.