Сизнинг икки SIM картали телефонингиз
Иккита SIM картани киритишингиз мумкин.
Иккитали SIM картали телефоннинг баъзи афзалликлари
•
Турли хил хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг хизматларидан
фойдаланишдан пул тежашингиз мумкин.
•
Битта телефон рақамидан шахсий қўнғироқлар учун ва бошқасини иш учун
фойдаланинг, лекин битта телефон олиб юринг.
•
Хизмат кўрсатувчи провайдерлар ўртасидаги тармоқ қамраши
ўзгаришларидан сақланинг.
Телефондан фойдаланилмаётганда иккала SIM карта бир вақтнинг ўзида мавжуд,
лекин битта SIM карта фаол бўлганда, масалан, қўнғироқ қилиш, хабарни юбориш
ёки қабул қилиш ёки маълумот узатиш пайтида, бошқаси мавжуд бўлмайди.
Агар ичкаридаги SIM карта ушлагичида SIM карта бўлмаса, сиз фақат фавқулодда
қўнғироқлар қилишингиз мумкин.
Баъзи бир хусусиятлар ва оператор хизматлари фақат ички SIM карта
ушлагичида SIM картадан фойдаланганда мавжуд бўлади.
GPRS уланишини фон режимда очиб бўлмайди. Агар дастур GPRS уланишидан
фойдаланаётган бўлсаю сиз бош экранга қайтсангиз ёки бошқа дастур, меню ёки
бошқа кўринишга ўтказсангиз, уланиш автоматик равишда ёпилади.